wrapper

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати Супер лига 3-тур “Навбаҳор” ва “Локомотив” жамоалари учрашувига  тайёргарлик

кўриш, 2018 йилги футбол мавсумининг тантанали очилиш маросими ҳамда “Навбаҳор” жамоаси ташкил топганининг 40 йиллигини юқори савияда ташкил этиш юзасидан шаҳар ҳокими раҳбарлигида штаб йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдуразаков, тадбирни ўзига ҳос кўтаринки руҳда ўтказиш кераклигини такидлади. Эслатиб ўтамиз "Лочинлар"имиз 8 март куни "Олмалиқ" клуби билан бўлиб ўтган ўйинда 1-2 хисобда ғалабани қўлга киритиб биринчи ўринга чиқиб олишган эди. Бу галги ўйинда ҳам уларга омад тилаб қоламиз