wrapper

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги 2018 йилги Инвестиция дастури тўғрисидаги ПҚ-3507-сонли қарорига асосан Наманган шаҳрида 12 та таълим ва тиббиёт муассасалари объектларида 39,0 млрд.сўмлик таъмирлаш ишларини амалга ошириш тасдиқланди.

Шунингдек, қарорда мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш учун Республика бўйича 771,0 млрд.сўм маблағ ажратилган. Ушбу маблағ ҳисобидан Наманган шаҳри бўйича 7 та боғчаларни таъмирлаш учун 12,7 млрд.сўм маблағ режалаштирилган.
2018 йилда Наманган шаҳри бўйича ижтимоий соҳа объектларида жами 51,8 млрд.сўмлик таъмирлаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилмоқда (объектлар руйхати илова килинади).
 
* мактабгача таълим муассасалари маълумотларида ўзгаришлар рўй бериши мумкин.