wrapper

Наманган шаҳар молия бўлими томонидан Наманган шаҳар махаллий бюджетининг 2018 йил январь ойи ижроси натижаси бўйича ахборот жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.

 

Наманган шаҳар молия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларни аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар худудида жойлашган якка тартибдаги тадбиркорлар,  савдо ва умумовқатланиш корхоналарининг фаолияти билан мунтазам равишда ўрганиш ўтказиб келинмоқда. Бунинг натижасида 2018 йилнинг январь ойида 190.7 млн.сўм миқдорида қўшимча манба аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисоди кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида” 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорига асосан тасдиқланган вилоят ҳокимининг “Наманган вилоятининг 2018 йилги махаллий бюджети параметрлари тўғрисида” 2017 йил 31 декабрдаги 948-сонли ҳамда шаҳар ҳокимининг “Наманган шаҳрининг 2018 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги 1656-сонли қарорларига асосан шаҳар маҳаллий бюджет даромадларининг январ ойи прогноз кўрсаткичлари 3.3 млрд.сўмга белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 5,1 млрд.сўмга бажарилди ёки 1.7 млрд.сўмга ортиғи билан бажарилиб, 151,8 фоизни ташкил этди.

Жорий йилнинг январь ойида кўзда тутилган харажатларни бюджет муассасалари томонидан UZASBO датурий мажмуаси орқали юборилган электрон сўровномалар ҳамда тўлов топшириқномаларга мувофиқ 20.7 млрд.сўм харажатлар молиялаштирилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги “2017-2019 йилларда Наманган вилояти Наманган шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги 685-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан яроқсиз иситиш қозонларини янгилаш, иситиш тизмини ҳамда бошқа жорий таъмирлаш ишлари учун шаҳардаги 42-сонли умумтаълим мактабига 150,0 млн.сўм ҳамда 49-сонли умумтаълим мактабига 245,0 млн.сўм маблағ ажратилиб, маблағлар тўлиқ молиялаштириб берилди.

Шунингдек, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича Наманган шаҳридаги секторлар бўйича ишчи гуруҳи томонидан  ўрганишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун жорий йилнинг январь ойида жами 304.3 млн.сўм бюджет маблағлари сарфланди.