wrapper

Наманган шаҳар ҳудудидаги автобус йўналишларида қатновчи

йўловчилар диққатига!

 

Наманган шаҳар ҳокимининг 2018 йил 18 январдаги 54-сонли қарорига асосан 2018 йил 1 февралдан бошлаб шаҳар йўналишларида қатновчи автобусларда “ЯГОНА”, “ТАЛАБА”, “ЎҚУВЧИ”, “НАФАҚА ОЛУВЧИ ВА НОГИРОН” турларидаги имтиёзли, арзонлаштирилган ойлик йўл патталари амал қилади.

 

Имтиёзли ойлик йўл патталарининг нархлари йўлкира тарифи 600 (олти юз) сўм бўлганда қуйидагича:

 

“ЯГОНА” турдаги патталар 23 фоиз чегирма билан сотилади, нархи  - 48,0 минг сўм;

 

“ТАЛАБА” турдаги патталар – 50 фоиз имтиёз билан сотилади, нархи 24,0 минг сўм;

 

 “ЎҚУВЧИ” турдаги патталар – 50 фоиз имтиёз билан сотилади, нархи 24,0 минг сўм;

 

“НАФАҚА ОЛУВЧИ ВА НОГИРОН” турдаги патталар –  50 фоиз имтиёз билан сотилади, нархи 24,0 минг сўм;

 

Ойлик йўл патталари 2018 йилнинг 25 феврал кунидан бошлаб Наманган шаҳрининг “Чорсу”, “Сардоба” ва 1-кичик туман “Автосалтанат”  ҳудудида (хар ойнинг 25 санасидан кейинги ойнинг 5 санасигача),  эрталаб соат  9:00 дан 17:00 гача сотилади.

 

Шунингдек, жамоа ва гуруҳ бўлиб олувчилар шаҳар ҳокимлиги хузуридаги “НАМТРАНСАВТО” департаментига мурожаат этишлари мумкин.

 

Манзил: Наманган шаҳар, Ҳуррият кўчаси, 66-уй (Шаҳар ҳокимлигининг 3-қават, 21-хонаси), телефон рақами: 227-31-27