wrapper

Шунда ҳам натижа бўлмаса...

 

Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев Наманган вилоятида бўлди.Тизимдаги Кенгашларнинг фаолиятини ўрганиб, таҳлил қилди.

Жумладан, Наманган шаҳридаги 7-сонли умумтаълим мактаби ўрганилганда, баъзи муаммолар кўзга ташланди.

Ёшлар етакчиси фан ўқитувчисидан рухсат олиб, ўқувчилар билан суҳбатлашди.

Ўқув муассасасида Бошланғич ташкилот фаолияти қониқарли ташкил этилмаган. Зарурий тарғибот материаллари ва Иттифоқ бурчаклари етарлича шакллантирилмаган.

Энг ачинарлиси, ўқувчи-ёшлар буюк алломаларимиз ҳақида ҳам тўлиқ маълумотга эга эмас. Сабаби, айрим фан ўқитувчилари бу борада лоқайдликка йўл қўйган.

Лекин, танқидий-таҳлилий ўрганиш натижасида мактаб жамоасининг муаммоси ижобий ҳал этилди.

3228 нафар ўқувчи таҳсил олаётган ўқув муассасасида яна иккита қўшимча Бошланғич ташкилот етакчиси ишлайди.

Эндиликда, уч нафар Ёшлар етакчиси ўқувчилар билан ишлайди, улар ҳар бир ёшнинг муаммою таклифлари билан яқиндан таниша олади.

Умид қиламизки, берилган имконият фақат ижобий натижалар учун хизмат қилади ва тез кунларда мазкур мактабда Ёшлар етакчиларининг ташаббуслари билан кўплаб эзгу ишлар амалга оширилади.

Бироқ, тескариси бўлса, лоқайд ходимлар учун тизимда жой қолдирилмайди.