wrapper

"Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" бошланиши билан Наманган шаҳар ҳокимлигида янги лойиҳаларни бошлаш истагини билдирган тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилди.

 

Унда рақобат бошқармаси, барча банклар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди, 20дан ортиқ муаммоларни бартараф этиш учун жойида масъуллар ва муддати белгиланди.

Бундай мулоқотларни мунтазам ўтказиш, учрашувлар формати ва географиясини кенгайтириш, ташкилотларнинг эса ҳисобдорлигини ошириш белгилаб олинди.