wrapper

Намангандаги саналган 15-сонли футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб интернатида сунъий чимли мини-стадион қурилиб фойдаланишга топширилди.

 

Наманганда ягона саналган 15-сонли футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб интернатининг 210 нафар ўқувчиларининг бугун қувончлари чексиз. Боиси таниқли футболчи, Наманган ўғлони Одил Аҳмедовнинг қарийб 100 миллион сўмлик ҳомийлиги эвазига сунъий чимли мини-стадион бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Одил Аҳмедовнинг ўзи ҳам ушбу мактабда таълим-тарбия олган.

Майдонни фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали маросимда футболчилар, спорт фахрийлари, мураббийлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар. Тантана сўнгида ўқувчи болажонларга спорт формалари ва инвентарларидан иборат совғалар топширилди.