wrapper

Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифлари чоғида "Орзу" маҳалласида ҳам бўлиб, бу ердаги ўзини-ўзи бошқариш тизими иш фаолиятини кўриб чиққан ҳамда уни янада самарали бўлиши учун қимматли маслаҳатларини берганликлари, бундан ташқари, видеоселектор йиғилишларида барчани ушбу маҳалла фаолияти билан танишишга чақириб, эътироф этганликлари барчамизни қувонтиради. Бугун Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов раҳбарлигидаги гуруҳ шаҳримиздаги «Орзу» маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди.

 

Республикамизнинг бир қатор вилоятлари, хусусан, Андижон ва Фарғона вилоятларидан ташриф буюрган меҳмонлар орасида адлия, прокуратура, ички ишлар, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимлари бўлиб, улар маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, бу жараёнларда барча давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорликдаги фаолияти бўйича «Орзу» МФЙ иш тажрибаси билан танишдилар.

Маҳалла идорасида ташкиллаштирилган тақдимотда маҳалла раиси, котиби, диний-маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, профилактика инспектори, “Нуроний”, Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси, маҳалла посбони жамоат тузилмаси сардорининг концепцияга асосланган намунавий ҳаракатлар дастури бугунги кунда шаҳримиздаги барча маҳаллаларда кенг тарғиб этилаётгани, бу эса ўз самарасини бераётгани айтиб ўтилди.

Энг асосийси, ҳоким, прокурор, ички ишлар бошлиғи ва давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари раҳбарлигидаги секторларда аҳоли билан мунтазам мулоқотнинг йўлга қўйилгани бу соҳадаги ишлар самарадорлигини оширади. Тақдимотда маҳалла идорасига 300та китоб ва дастурлар Миллий марказ томонидан бепул етказиб берилиши хушхабари маълум қилинди.

Янги хабарлар билан келгуси янгиликларимизда танишинг.

telegram.me/axborotxizmati