wrapper

Саҳобатхон Шокирова раислигидаги “Тўқувчи” маҳалла фуқаролар йиғинининг олтмиш нафардан ортиқ теримчи ҳашарчилари ҳам Мингбулоқ туманида жавлон уриб меҳнат қилмоқдалар. Улар “Гулбоғ-2” ММТП ҳудудидаги “Раъно Рустамжоновна” фермер хўжалигида пахта йиғим-теримини давом эттирмоқдалар.

 Раъно Ортиқова вилоятимизнинг энг фаол ёшларидан. У “Раъно Рустамжоновна” фермер хўжалиги раҳбарлигини бундан икки йил муқаддам ўз отаси, устозидан қабул қилиб олган. Бугун ота-онаси маслаҳатгўйлигида пахта ва ғаллачииликка ихтисослашган оддий фермер хўжалигини кўп тармоқли хўжаликка айлантириб улгурди.

- Бугунги кунда 56 гектар ерда дехқончилик қилмоқдамиз. Шундан 37 гектарига “Андижон-35” ғўза навини экканмиз. Ялпи ҳосилимиз 105 тонна бўлиши режалаштирилган. Шаҳарлик ҳашарчилардан миннатдормиз, - дейди фермер Раъно Ортиқова. - Ўз тенгдошларимдан 15 нафарини иссиқхона, асаларичилик, чорвачилик, паррандачилик йўналишлари ташкил этиш орқали иш билан таъминлашга муваффақ бўлдим. Орзуларим жуда кўп. Келгусида балиқчилик хўжалиги, ўзим яшайдиган қишлоғимда савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаси қуриш ниятим бор.