wrapper

Наманган шаҳрида истиқомат қилувчилар ҳам бугунги долзарб пахта йиғим-терими мавсумининг ҳал қилувчи кунларида фаолликни янада кучайтирмоқдалар.

 Наманган шаҳридаги “Камолот” боғи ёнидаги майдон эрталабдан гавжум. Шаҳар ҳокимлиги томонидан жалб этилган автобуслар лиқ тўла. Барча маҳаллалар, хусусий уй жой мулкдорлари ширкатлари, ташкилот ва муассасалар, ҳаттоки тадбиркорлик субъектлари ҳам ташаббусни қўлга олганлар. Барчанинг мақсади бир – фермерларимиз, пахтакор деҳқонларимизнинг эрта баҳордан йил бўйи захматли меҳнатлари эвазига етиштирган “оқ олтин”ни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай, нес-нобуд қилмай териб олиш учун иштиёқ билан Мингбулоқ туманига йўл олдилар.

Жами 62та ортиқ автобуслар, 32та Дамас автомобилларда 3022 нафар ҳашарчилар, шундан 1552таси Наманган шаҳар фидоий хотин-қизлар отряди фаоллари бўлиб, куни-кеча улар 51336 килограмм пахта териб топширдилар. Жами ҳисобда Наманган шаҳридан 8500нафар ҳашарчилар якшанба куни вилоятимиз пахта хирмони юксалишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.