wrapper

  • A.Navoiy teatri.jpg
  • IslomKarimovro'chasil.jpg
  • Kichkintoy bog'i.jpg
  • nbu.jpg
  • yo'l.jpg

  

                                  

Новости

Наманган вилоятида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Гул байрами” бу йил 58-бор нишонланади.

Ушбу байрам 27 майдан 3 июнгача Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги боғда бўлиб ўтмоқда. Боғ ҳудудига 2 000 000 дан зиёд гул кўчатлари ўтқазилди.

  Байрамга вилоятимиздан 100 дан ортиқ, қўшни вилоятлар Фарғона, Андижон ва пойтахтимиз Тошкент 60 дан ортиқ ҳамда қўшни Республикалар Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоҳистондан ҳаваскор ва профессионал гулчилар ташриф буюриши кўзда тутилган. Бундан ташқари Бангладеш фавқулотда ва мухтор элчиси  Мосуд Маннан рафиқаси билан, Саудия Арабистони Қироллиги элчихонаси вакили Мадий Ал Собаи ҳамда Қувайт фавқлотда ва мухтор элчиси Ахмад Холид Аблулла ал Жийранни байрам очилиш маросимида иштирок этдилар.

Гул байрамида гулчиларимиз томонидан турли-ҳилдаги, Ўзбекистон иқлимига мослаштирилган, дунёнинг барча минтақаларида етиштириладиган 150 дан ортиқ гуллардан наъмуналар, бир-бирига ўхшамаган, бежирим ва бетакрор гуллардан тайёрланган декорация ва конструкцияларни йиғилганлар этиборига ҳавола этилди. Байрам доирасида Наво ва Наврўз саҳналарида ва Уч фаввора майдонида турли маданий табирлар ва кўнгилочар дастурлар ташриф буйирувчилар кайфиятингизга янада кўтаринкилик бахшида этмоқда. 27 май куни байрамнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ьунда гуллар билан безатилган 100 га яқин машиналар паради ҳам ташкиллаштирилди. Машиналар паради 27 май куни соат 9:00 дан Наманган халқаро аэрапортидан бошланиб, Мотамсаро она хайкали олдида кутиб олинди. Соат 10:00 да Захириддин Мухаммад Бобур номли боғда байрам очилиш маросими бўлиб ўтади. Очилиш маросимида Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров сўз олиб Гул байрами йилдан-йилга оммалашиб бораётганини, Гул етиштириш бизнеси ва уни экспорти ривожланаётганини такидлади. Гул байрами тасдиқланган логоси ва гимни байрам иштирокчиларига ҳавола этилди. Вилоят ҳокими, шаҳар ҳокими ҳамда чет эллик меҳмонлар Наманганлик гулчилар етиштираётган гуллар билан танишдилар.

Халқаро гул байрами 3 июнгача давом этади. Барча ҳамюртларимизни  гул байрамига таклиф қиламиз.

 Наманган шаҳар ҳокимлиги

Aхборот хизмати