wrapper

  • A.Navoiy teatri.jpg
  • IslomKarimovro'chasil.jpg
  • Kichkintoy bog'i.jpg
  • nbu.jpg
  • yo'l.jpg

  

                                 

News

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисидаги ПҚ-3068-сонли қарорига асосан такшил этилган бўлиб, “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” қўйидаги вазифаларни бажариб келмоқда:

Республика тадбиркорларига хорижий шериклар ва сармоядорлар билан ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришда, мамлакатимиз тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилган экспорт маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқишда, шунингдек, қўшма корхоналар ташкил этиш, энг аввало кичик ва хусусий корхоналарни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлаш учун республикага тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб қилишда ёрдам бериш;

Юридик маслахат бериш:

Таъсис хужжатларини тайёрлаш (ташкилот, корхона ва хусусий фирмаларга низомлар, банклардан кредит олиш учун бизнес режалар тайёрлаш ва бошқа хизматлар) ва давлат руйҳатдан ўтказиш ҳамда электрон рўйхатдан ўтишда кўмаклашилишини, банкларда ҳисоб рақами очишда ва давлат солиқ инспекциясидан руйхатдан ўтказишда амалий ёрдамлар бериш:

Шартнома асосида банк инвесторлар талабларига мувофиқ бугунги кундаги иқтисодий ривожланишга асосланган бизнес-режа ва техник иқтисодий асослашларни тайёрлаб бериш:

Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини, жумладан, рўйхатга олиш, маҳсулотини сертификатлаш ва лицензия бериш, шунингдек, ишларни судларда кўриб чиқиш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан муносабатларда ифода этиш  ва ҳимоя қилиш;

  Тадбиркорлик субъектларига кенг турда хизмат кўрсатади, жумладан, ахборот таъминоти ва маслаҳат ёрдами бериш;

   Бошқа мамлакатлар савдо-саноат палаталари ва тадбиркорларнинг жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, Ўзбекистон тадбиркорлари делегацияларининг амалий ташрифларини ташкил этиш ва республикага хорижий тадбиркорларни таклиф қилиш, республикада ва чет элларда тадбиркор-ларнинг халқаро бизнес-анжуманлари, ишбилармонлар маҳсулотларининг савдо-саноат кўргазмалари ва ярмаркаларини ўтказиш;

    Тадбиркорлик фаолиятига оид таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, тадбиркорларни ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этишни қўллаб-қувватлаш;

   Тадбиркорликни ривожлантириш концепцияларини ишлаб чиқиш ва                      хўжалик субъектлари фаолиятининг жамоатчилик назорати механизмларини амалга оширишда иштирок этиш;

      Палата аъзоларининг манфаатларига доир, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳатти-ҳаракатлари ёки қарорлари юзасидан судларга давлат божини тўлашдан озод бўлган ҳолда даъво аризаси киритиш ҳамда судда вакили сифатида иштирок этиш;

      Тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган хўжалик низоларни бартараф этишда кўмаклашиш;

      Назорат ва ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари томонидан амалга ошириладиган ҳар қандай молиявий-хўжалик текширувларда иштирок этиш ва тадбиркорлик субъектларини хуқуқларини ҳимоя қилиш. 

 

Шунингдек, Палатага аъзо бўлиб кирган ҳар бир тадбиркорлик субъекти Палата тизимида ташкил этилган хўжалик субъектлари хизматларидан Палата томонидан фақат аъзолар учун яратилган имтиёзлар асосида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.  Жумладан, Палата томонидан чоп этиладиган бизнес каталогларга ҳақ тўламасдан маълумот          киритиш, «EAN Uzbekistan»   ташкилотига   аъзо бўлишда Палата аъзолари учун бегиланган имтиёзли нархларда аъзолик ва кириш бадаллари тўлаш ва бошқалар. 

Палатага аъзоликка қабул қилиш Палата ва хўжалик субъекти ўртасида аъзолик шартномасини тузиш йўли билан амалга оширилади. Аъзоликка қабул қилиш бевосита “Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари” томонидан амалга оширилади.

 

Ҳурматли тадбиркорлар !

 

 

            Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Наманган шаҳар Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” Сиз билан юқоридаги йўналишларда ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш учун Палата аъзолигига киришни таклиф этади.

Мурожаат учун телефон

227-09-45,

+ 99893 678-86-66

Ғуломжон

Бизнес режа бўйича

+ 99895 302-11-41

Махмуджон

Руйхатдан ўтишда

+ 99897 231-67-76

Анасхон