wrapper

  • A.Navoiy teatri.jpg
  • IslomKarimovro'chasil.jpg
  • Kichkintoy bog'i.jpg
  • nbu.jpg
  • yo'l.jpg

  

                                 

News

Бугун коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг яна 7 нафари Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасини тарк этди.

 

Тузалганларнинг барчаси Наманган шаҳридан. Бир нафари Туркиядан Наманганга келган, қолганлар эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган.

 

Беморларнинг 3 нафари эркак, 4 нафари аёллар. Энг каттаси 62, энг кичиги эса 25 ёшда. Даволаш муолажаларидан кейинги текширувлар уларнинг хасталикдан халос бўлганини кўрсатди.

 

Улар Намангандаги реабилитация марказига юборилиб, карантин кузатувига олинди.

Шу тариқа, Наманганда коронавирус инфекциясини юқтирганидан кейин даволаниб, тўлиқ тузалганлар сони 22 нафарга етди.