wrapper

  • A.Navoiy teatri.jpg
  • IslomKarimovro'chasil.jpg
  • Kichkintoy bog'i.jpg
  • nbu.jpg
  • yo'l.jpg

  

                                 

News

"Наманган ҳақиқати" газетасининг чоп этилиши вақтинча тўхтатилди

 

Наманган вилояти ҳокимлиги "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги қонуннинг 24-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартда қабул қилинган "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўз муассислигидаги "Наманган ҳақиқати" газетасининг чоп этилишини вақтинча тўхтатиб туришга қарор қилди.

 

Газетада чоп этилиши керак бўлган хабарларни унинг расмий веб-сайти (www.namhaqiqat.uz) ҳамда телеграмдаги канали (https://t.me/namanganhaqiqati) орқали ўқиб боришингиз мумкин.

 

Шунингдек, https://t.me/namanganhaqiqati канали алоқа манзили орқали ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз ҳамда мақола, хабар, эълон ва билдирувларингизни йўллашингиз мумкин.

 

Наманган вилояти ҳокимлигининг “Наманган ҳақиқати” газетаси таҳририяти

 

________________

Обуна бўлинг ва улашинг

 

Телеграм: ➡️ @namanganhaqiqati

 

Веб-сайт: ➡️ http://namhaqiqat.uz